«бмт бош ассамблеяси» тегли мақолалар


Ўзбекистон БМТнинг АҚШни Куба блокадасини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади
3 ноябр 2023, 12:30

Ўзбекистон БМТнинг АҚШни Куба блокадасини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси 31 марта АҚШни Кубага қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди. Ҳужжатни 187 давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. Делегатлар Кубага қарши эмбарго ноқонуний эканини таъкидлаб, бу «БМТ Низомини очиқдан-очиқ ва тизимли равишда бузиш» эканлигини таъкидлади.

БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
28 октябр 2023, 10:32

БМТ Бош ассамблеяси Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош ассамблеясининг Ғазо секторида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирувчи резолюциясига 120 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ёқлаб овоз берди. 14 та мамлакат бунга қарши чиққан бўлса, 45 та мамлакат бетараф қолди.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди
13 сентябрь 2023, 13:38

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди

Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади
25 сентябрь 2022, 11:12

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди. Ўзбекистон Афғонистонга халқаро эътиборнинг пасайишидан хавотирда эканлигини билдирди.

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига 77-сессияда масофадан туриб нутқ сўзлашга рухсат берди
18 сентябрь 2022, 23:52

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига 77-сессияда масофадан туриб нутқ сўзлашга рухсат берди

БМТ Бош Ассамблеяси Украина президентига истисно тариқасида видеомурожаат орқали бўлажак сессияда нутқ сўзлаш имконини берди. Бу қарорни 101 давлат, жумладан Қозоғистон қўллаб-қувватлади. Ўзбекистон овоз беришда бетараф қолди.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди
18 сентябрь 2022, 12:22

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлайди

Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 19−24 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясида нутқ сўзлайди.

БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган Марказий ва Жанубий Осиё бўйича махсус резолюцияни тасдиқлади
12 июл 2022, 13:56

БМТ Ўзбекистон ташаббуси бўлган Марказий ва Жанубий Осиё бўйича махсус резолюцияни тасдиқлади

БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон томонидан 40 та давлат билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича махсус резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Ҳужжат Нью-Йоркда Абдулазиз Камилов томонидан тақдим этилди.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди
7 апрель 2022, 23:23

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги аъзолигини тўхтатди

БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади. 58 давлат бетараф қолди, 24 делегация, жумладан Ўзбекистон қарши чиқди.

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
25 март 2022, 10:45

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари» резолюциясини қабул қилди. Уни 140 давлат қўллаб-қувватлади, Россия ва 4 давлат қарши чиқди. 38 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. Резолюцияда Россиядан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, фуқаро объектлари ва аҳолига ҳужум қилмаслик, шаҳарлар блокадасини тўхтатиш талаб қилинади.

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди
2 март 2022, 23:54

БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовуз» резолюциясини қабул қилиб, Россиядан ўз қўшинларини Украина ҳудудидан зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилди. Уни 141 давлат ёқлаб, 5 давлат қарши, 35 давлат бетараф овоз берди. Резолюцияда, шунингдек, «Беларус иштирокидан» афсус билдирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг